Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ризқ ягона Оллоҳнинг Қўлидадир

 

Ризқ - мулкдан бошқа нарса. Чунки ризқ бу берилган нарсадир. Масалан, ризқлантирди деганининг маъноси берди демакдир. Мулк шариат молга эгалик қилишга рухсат берган йўллар орқали нарсаларга эгалик қилишдир. Ризқ ҳалол, ҳаром бўлади. Лекин унинг ҳар бири ризқ дейилади. Масалан, қимор ўйинида қиморбоз бировдан олаётган мол ҳам ризқдир. Чунки уларнинг ҳар бири ризқ ҳосил бўладиган ҳолатлардан бирини бажараётган чоғида Оллоҳ уларни ризқ қилиб берди.


Кўп одамлар биз ўзимизни ўзимиз ризқлантирамиз деб ўйлайдилар. Агарда тилларида ризқ берувчи Оллоҳ Таоло десалар-да, улар молга ёки манфаатга эга бўлаётган ҳолатларини ризқнинг сабабларидан деб билишади. Улар ўз меҳнати билан тер тўкиб, муайян маошга эга бўлаётган киши ўзини-ўзи ризқлантиради, агар у яна қўшимча куч сарфлаб, маошини ошириш учун турли воситаларни ишга солса, қўшимча даромадга эга бўлади, деб ўйлайдилар. Савдогар савдо йўлидаги ҳаракатлари билан фойда қилаётганда, табиб касални даволаётганида ва ҳоказо, ҳар бир шахс мол касб қиладиган амални бажараётганда у ўзини-ўзи ризқлантиради, деб ўйлашади. Бу одамлар наздида ризқнинг сабаблари ҳис қилинадиган ва сезиладиган нарсалардир. Улар молни топишга олиб борадиган ҳолатлар. Бу ҳолатларни бажарган киши ўзи ризқланадими ёки бошқасими, шу молга эга бўлади. Одамлар ризқ келадиган ҳолатлар ҳақиқатини билмаганликлари туфайли, сабаб билан ҳолатнинг фарқини ажрата олмаганликлари учун бу ҳолатларни ризқнинг сабаби деб ўйлайдилар. Ҳақиқат шуки, ризқ келадиган ҳолатлар ризқнинг сабаби эмас. Агар у сабаб бўлганида, ризқ келмай қолмасди. Гоҳида бу ҳолатлар ҳосил бўладию, ризқ келмайди. Гоҳида эса бундай ҳолатлар ҳосил бўлмасдан туриб ризқ келаверади. Агар бу ҳолатлар сабаб бўлганда, сабаб қилинаётган нарса, яъни ризқ албатта келарди. У ҳолатлардан доим ризқ келавермайди. Гоҳида бу ҳолатлар мавжуд бўлиб, ризқ келмаслиги бу ҳолатлар ризқнинг сабаби эмаслигидан далолат беради. Масалан, бир хизматчи ой давомида меҳнат қилади-да, лекин маоши собиқ қарзларини тўлаш ё нафақаси вожиб бўлган кишиларга ёки солиқларни тўлаш учун сарфланади. Бу ҳолатда ризқ ҳосил бўладиган шарт бажарилса-да, ризқ келмайди. У ҳақини олмади. Гоҳида эса бир шахс Қуддусда ўз уйида ўтирса, почталpон келиб, унинг Америкадаги фалон қариндоши ўлгани, у ягона меросхўрлигини, унинг моллари бунинг ҳисобига ўтганлиги ва у ўзи ёки бирор восита орқали бу молларни олиши кераклиги хабарини етказади. Бу ризқ унга ўзи билмаган ҳолда келди. Ёки гоҳида уйнинг бир бурчаги тушиб кетади-да, унинг ичидан беркитиб қўйилган молни топиб олади. Агар инсондан содир этилаётган ҳолатлар ризқнинг сабаби бўлганда, ризқ албатта келиши, бу ҳолатлар бажарилмаса, у мутлақо келмаслиги керак эди. Унинг келмаётганига булар сабаб эмас, ҳолатлар эканига далолат қиляпти. Очиқ бир сабабсиз ҳосил бўлган ризқлар ҳақидаги ҳодисалар сон-саноқсиздир. Овқат устида ҳозир бўлиш ёки ейишга тайёрлаб қўйган овқатни ея олмай қолиш ва бошқа кўп ҳодисалар далолат қиладики, одатда ризқ келадиган ҳолатлар ризқнинг сабаблари эмас, ҳолатларидир.

 

73-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260